ДХХ Ички ишлар идораси ходимлари билан ҳамкорликда шубҳали шахсни қўлга олди.
Маълум бўлишича, Андижон вилояти Хонобод шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмни шубҳали шахс зимдан кузатиб турган. Бу вақтда эса зийрак ҳарбийлар уни пайқаб қолишган ва нотаниш шахсни ушлаган. ДХХ ва Ички ишлар идораси ходимлари эса уни холислар иштирокида тинтув қилган. Ушбу шахс эса 1993 йилда Қирғизистон Республикасининг Жалолобод шаҳрида туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган А.Э. экани аниқланган ва унинг чўнтагидан 4,4 грамм миқдорда марихуана гиёҳвандлик моддаси чиққан.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.