Самарқандда йигит қиздан пул талаб қилди.
Маълум бўлишича шу йил август ойида пастдарғомлик 25 ёшли О. "Одноклассники"да ўзидан 4 ёш кичик йигит Р.А. билан танишиб қолган. Шундан сўнг Р.А. О.га у билан боғлиқ шармандали маълумотлар тарқатиш билан қўрқитиб 1700 доллар сўраган. Ушбу ҳолат бўййича О. шу йилнинг 8 декабр куни ИИБга мурожаат қилган.
Йигит талаб қилган пулнинг 600 долларини олаётган пайтда эса қўлга тушган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.