Тошкентда қиз севган йигитини пичоқлаб қўйди.
Икки севишган Умид ва Мафтуна бир-бирини жуда яхши кўрган ва улар ўртасидаги рашк аянчли оқибатларга олиб келган. Маълум бўлишича Мафтуна Умиднинг телефонини олиб йигитнинг бошқа қизлар билан суҳбатлашган смсларини кўриб қолган. Шундан сўнг қиз йигитнинг телефонини олиб қўйган. Орада жанжал келиб чиққан.
Шундай кунларнинг бирида Умид қизнинг уйига тунда спиртли ичимлик таъсирида кириб келган ва қизнинг отасини дўппослаган. Ушбу ҳолатда Мафтуна ғазабдан йигитга пичоқ билан ҳужум қилиб, унга бир неча маротаба урган. Лекин бола омон қолган. Ўша куни қизга жиноят иши қўзғатилган.
Воқеа юзасидан бўлиб ўтган судда эса Мафтунага жабрланувчининг даъвоси йўқлиги ва бир нечта енгиллаштирувчи ҳолатларга кўра 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Умид суддан сўнг Мафтунага уйланмоқчи эканини ҳам айтган.