Жасурбек Ибрагимовнинг онаси Президентга яна мурожаат қилди

Жасурбек Ибрагимовнинг онаси Президентга яна мурожаат қилди
2017 йилда “Баровский” коллежи талабаси Жасурбек Ибрагимов вафот этган эди. Унинг вафоти юзасидан 6 нафар шахс гумонланган ва ҳолат юзасидан Исломбек Тўлаганов айбдор деб топилиб, қамалган эди.

Лекин кейинчалик у ҳам қамоқдан озод этилиб, қайта ўқишни давом эттираётгани маълум қилинди.

Маълум бўлишича Жасурбекнинг онаси Нилуфар Алиева Президентга мурожаат қилган.

Алиева мурожаатида Исломбек қамоқдан озод этилгани ва хатто Олмазор тиббиёт коллежида ўқишни давом эттираётганини, қилган ишидан пушаймон бўлмаганини ёзган.

Мурожаатда Жасурбек Ибрагимов касаллиги юзасидан иккита клиника томонидан берилган ташҳис тарихи жиноят ишидан йўқолиб қолгани ҳам ёзилган. “Мен ўзим шахсан ишни варақлаб қайта кўриб чиқдим. Касаллик тарихини мен ҳам, адвокатим ҳам, суд ҳам топа олмаяпди, дейди Алиева. Ким ва нима сабабдан уни йўқотган менга ҳалигача тушинарсиз”.

Марҳумнинг онаси Президентдан ёрдам сўраб мурожаат қилган ва қуйидагиларни очиқлаш бўйича топшириқ беришни сўраган:

– нега қилмишидан пушаймон бўлмаган жиноятчи озодликка чиқарилди?

– нега унга берилган қамоқ муддатини ўтамаяпти?

– нега у тиббиёт соҳасида ўқишни давом эттиряпти?

– ким иккита клиникадан олинган ва жиноят ишида расман бор деб кўрсатилган касаллик тарихини йўқотиб юборди?

“Ҳурматли Президент, мен 2017 йилда Сизнинг аралашувингиздан сўнг жиноят иши қўзғатилгани ва тергов бошланганини мамнуният билан эслайман”, – деб ёзади Нилуфар Алиева.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Исмоил 17 декабр 2019 23:04
    У болагаям кийин мард булиб жавобини берсин
    Умрини охиригача унута олармикан уша холатни
    Узини виждони Нима деркин
    Бу болани бошига солганни хеч кимга раво курмапман
    Худо асрасин
  2. Мактуба 15 декабр 2019 21:01
    Бу дунеда олмаса, у дунеда албатта жазосини олади.
  3. Maxkamtosh 15 декабр 2019 20:55
    Jinoyatchi jazo olishi shart deb xisoblayman , inshaollox prezidentimiz xabar topsalar albatta etiborsiz qoldirmaydilar murojaatingizni.
  4. Азиз 14 декабр 2019 18:22
    Ажабо
  5. Муродилла 14 декабр 2019 15:23
    Ким кимга кандай зарар етказса шунга якин жазо бериш керак тамом вассалом
  6. Аник 14 декабр 2019 11:39
    Нимага тегишли органлар муносабат билдиришмаябди. Каттарок одамни боласимикан
  7. Mahliyo 14 декабр 2019 11:26
    Olloh qilmishiga yarasha jazosini beradi inshaalloh
  8. Жиззах 14 декабр 2019 09:43
    Кандай килиб тиббиёт сохасида укийди .жиноятчидан канака тиббиёт ходими чикади .
  9. Акрам 14 декабр 2019 08:55
    Худога солинг узи жазосини беради
  10. Реалист 14 декабр 2019 08:47
    Судьялар қулоғигача коррупцияга,порахўрликка ботган,ва улар ўзларига ҳеч ким ҳеч нарса қилмаслигини яхши билишади,қонунни пластилиндек эгиб,букиб ўзларига керакли шаклга солиб олишган. Кутамиз,президентнинг реакциясини,лекин умид кам,
    тўғриси йўқ.
  11. Аноним 14 декабр 2019 08:04
    Иномжон Балтаев,
    Сизни болангизни ўлдиришганда нима қилган бўлар эдингиз???
  12. Адолат 14 декабр 2019 08:02
    Ушанчин улим жазосини тиклаш керак бировни боласини улдиришдан олдин уйлаб иш килишади. Бунака килиб куйиб юборорса хамма одам улдироради да
  13. Лола 14 декабр 2019 07:49
    Иши килдими жавобиниям берсин!!!
  14. Шахноза 14 декабр 2019 07:36
    Иномжон Болтаев Бировни боласи улиб кетаверсину жиноятчилар бемалол яшайверсинми жазо олмасдан яна укишни давом этирганмиш, жиноятчиларга ким куйибди укишни
  15. Javohir Juraqulov 14 декабр 2019 04:54
    Agar jazo olmasa bu bola boshqa jinoyatniyam bemalol bajaradi.
  16. Иномжон Балтаев 13 декабр 2019 23:27
    Бировни боласини каматгандан нима фойда энди?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Жасурбек Ибрагимовнинг онаси Президентга яна мурожаат қилди