Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида салонида 54 киши бўлган автобус бузилиб қолди.
Маълум бўлишича, автобус юзага келган техник носозлик натижасида йўлда қолиб кетган. Шундан сўнг уларга ёрдамга полиция ходимлари келган ва муаммони ҳал қилган. Лекин автобус йўлга чиққандан сўнг Иргиз туманида яна бузилиб қолган. Бу сафар полиция ходимлари фавқулодда вазиятлар департаменти билан ҳамкорликда ёрдам бериб, Қизилўрда вилояти чегарасигача кузатиб қўйишган.
Автобус Россиянинг Пермь шаҳрига кетаётган бўлган. 54 нафар фуқаронинг 50 таси ўзбекистонлик 4 нафари эса тожикистонлик бўлган.