32 ёшли Барно рашкчи эридан жабр кўрди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Эркак аёли нотаниш эркаклар билан гаплашгани ва уйга кеч қайтганидан норози бўлган. Барно бир нечта фирмада ҳисобчи бўлиб ишлаган ва тез-тездан ишхонада ушланиб қолган.
Норози эри юзига ниқоб тақиб, кўчада аёлини ушлаб олиб, юзига кислота сепди. Барно шифохонага ётқизилди. Эр эса ушланди. Ҳозирда эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилган.