Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида ИИБ ходими пиочқланди.
Маълум бўлишича шу йил 14 декабр куни шаҳарнинг 2-кичик туманида яшовчи 1979 йилда туғилган Ҳ.Ж. спиртли ичимлик таъсирида уйига келиб, хотини Р.И. билан жанжал кўтарган. Шундан сўнг фарзандлар уйдаги барча тиғли жисмларни яшириб қўяди. Пичоқ топа олмаган Х.Ж. эса кўчадаги дўкондан пичоқ сотиб олиб келади. Эрининг кўчага чиққанидан фойдаланган аёл ИИБга мурожаат қилади. Шундан сўнг воқеа жойига ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, лейтенант Фарид Соибов ёрдамчиси З.Эркинов билан келади. Соибов маст эрни уйга киритмай турганда Ҳ.Ж. енги ичига яшириб олган пичоқ билан бир неча марта қорнига тиқиб олади. Ўзини йўқотиб қўймаган Соибов Ҳ.Ж.ни зарарлантиришга муваффақ бўлади ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилади. Шифокорларнинг тезкор ҳаракати натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Ҳозирда Ҳ.Ж.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб жасоратли ҳаракати учун лейтенант Ф.Соибовни рағбатлантириш чоралари кўрилмоқда.