Қашқадарёнинг Қарши шаҳридаги болалар боғчасида қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича воқеа кеча, 18 декабр куни содир бўлган. 1980 йилда туғилган аввал судланмаган эркак А.Б. хотини 1986 йилда туғилган М.Қ.ни 1968 йилда туғилган Б.Н.дан рашк қилиб уни пичоқлаб ташлаган. Б.Н. кўкрак қафасига етказилган жароҳатлар натижасида воқеа жойида вафот этган. Шундан сўнг А.Б. хотини М.Қ.ни ҳам ўлдирмоқчи бўлган. Лекин ИИБ ходимларининг аралашуви билан бунинг олди олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва А.Б. қўлга олинган.