Тошкентда Камерундан келган сайёҳ уч кун тутқунликда сақланди. Бу ҳақда jahon.uz хабар қилди.
Маълум бўлишича Камерундан келган Ж.М. Биёби меҳмонхонадан 1989 йилда Тошкентда туғилган А.Қ. ва 1991 йили Фарғонада туғилган Ф.Ҳ. томонидан олиб чиқиб кетилган. Улар саёҳатчига Тошкентни айлантиришни ваъда қилган. Лекин улар Биёбини Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Фарғона йўли 7-берк кўчасидаги хонадонга олиб бориб у ерда тутқунликда сақлашади.
Ф.Ҳ. ва А.Қ. камерунликнинг танишлари Марк ва Вилямдан 30 минг доллар талаб қилган. Биёби тутқунликнинг учинчи кунида Ф.Ҳ. ва А.Қ.ларнинг уҳлаб қолганидан фойдаланиб уйдан қочиб кетган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларга мурожаат қилган.
Манбанинг маълум қилишича Биёбининг долларни аслидек қилиб ясай олиш қобилияти ҳам бўлган. У ўзига хос усулда 100 доллар тайёрлаб банкда айирбошлашга ҳам улгурган. Банкдагилар эса махсус мослама орқали ҳам унинг қалбаки эканини аниқлай олмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.