Сурхондарёда вилоят суд-тиббий экспертиза бўлими мутахассиси 100 доллар пора билан қўлга олинди.
Маълум бўлишича фуқаро О.Б.нинг синглисига 2017 йилда бир йигит уйланишга ваъда қилиб унинг номусига теккан, лекин уйланмаган. Ушбу масала бўйича эса О.Б. ИИБга мурожаат қилган, ИИБ эса ўз навбатида суд-тиббий экспертиза тайинланишини айтган.
Шундан сўнг О.Б. синглиси билан вилоят суд-тиббий экспертиза бўлими мутахассиси Ф.Х. билан учрашган. Ф.Х. эса воқеа 2 йил олдин содир бўлгани учун фақатгина қизнинг бокира ёки ундай эмаслигини аниқлаб беришини, лекин номусига айнан ким текканини аниқлай олмаслигини айтган. Шунда Ф.Х. бир иложини қилиб бериш учун 100 доллар талаб қилган ва экспертиза натижасини О.Б айтгандек қилиб беришни ваъда қилган. Опа-сингиллар дастлаб бунга кўнишади, лекин кейинчалик бу фикридан қайтади ва ИИБга мурожаат қилади. Ф.Х. сўралган пулни олаётганда қўлга тушади.
Воқеа юзасидан Шўрчи тумани суди томонидан бўлиб ўтган судда Ф.Х.га жазо тайинланган.