Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида ўқитувчи Г.П. салкам 165,5 млн сўмидан айрилди.
Маълум бўлишича Г.П. интернетда «Марк Роберт» исмили шахс билан танишиб қолган. У Г.П.га АҚШга кетишга ёрдам беришга ваъда қилган ва июнь-август ойларида виза ҳамда бошқа ҳаражатлар учун умумий қийматда 165 миллион 323 минг сўм пулини олган. Г.П. ушбу пулларни Нигериядаги ҳисоб рақамига ўтказиб юборган.
Ҳозирда жиноятчини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда ва ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.