Шу йил 20 декабр куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 4 ёшли қиз 4 қаватдан тушиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Дастлабки хабарларда қиз қаровсиз қолиш оқибатида деразадан тушиб кетилгани айтилганди. Бош прокуратуранинг маълум қилишича 4 ёшли қиз 4-қаватдан ерга қасддан ташлаб юборилган.
Маълум бўлишича, ўша куни соат 01:30 ларда 1978 йилда туғилган В.К. бирга яшаб келаётган аёли М.К. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган ва шунинг натижасида улар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Шунда В.К. жаҳл устида аёлнинг 4 ёшли қизини пастга улоқтириб юборган. Қиз вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилган ва В.К. қўлга олинган.