Бухорода сохта ДХХ ходими қўлга олинди. С.Ў. фуқароларни ишга жойлаб қўяман деб пулларини олиб ишлатиб юборган.
Дастлаб у С.Ш.дан Қоракўлдаги заводга ишга жойлаб қўяман деб 500 доллар олган. Шундан сўнг фуқаро У.Ш.ни ҳам ДХХ ходиман сени ишга жойлайман деб 500 доллар сўраган ва шунинг 400 долларини олган. Худди шу тарзда фуқаро У.Қ.дан 2 миллион 850 минг сўм пулни фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.
Тадбирлар натижасида С.Ў. ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Суриштирувлар натижасида фуқаро яна ўнлаб фуқароларни ҳам худди шу йўл билан алдагани маълум бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.