Жиззахнинг Зафаробод туманида суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган шахс яна жиноятга қўл урди.
Маълум бўлишича 41 ёшли С.Б. туманнинг Дўстлик кўчасида 2002 йилда туғилган Р.Н.нинг телефонини қўрқитиб олиб қўйган. Шундан сўнг йигитнинг 50 ёшли отаси Ш.Ў. шу йил 24 декабр куни туман ИИБга воқеа юзасидан мурожаат қилган.
Тезкор тадбир натижасида жиноятни содир этган фуқаро ушланган. Бола унга кўрсатилган 3 нафар гумноланувчидан айнан С.Б.ни кўрсатган. Ундан “Samsung” русумли телефон аппарати тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. С.Б.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган