Бугун, таҳминан соат 12.25 да 101 телефон рақамига Яккасарой туманидаги Шохжахон кўчасида жойлашган “Фортуна” номли хусусий боғчада ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Воқеа жойига дарҳол ўт ўчирувчилар етиб борган ва соат 12.41 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин натижасида ҳеч ким шикастланмаган. Фақатгина боғча томининг бир қисми ва бинонинг деворларининг бири (3 кв.м.) майдони ёнган.
EVERYDAY.UZ мухбирининг Тошкент шаҳар ИИББ ахборотига асосан хабар беришича ёнғинга кондиционер симида қисқа туташув сабаб бўлган.