Тошкентда 23 ёшли Ортиқ ва 20 ёшли Умида дорихонага ҳужум қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ҳодиса шу йил 29 сентябр куни Яшнобод туманида содир бўлди. Йигит ва қиз гўёки ҳаридордек дорихонага кириб, кўзга томизувчи "Тропикамид" дорисини қарзга беришни сўрайди. Сотувчи эса уни фақат қатъий рецепт асосида бера олишини айтади.
Шундан сўнг йигит сотувчига пичоқ билан ҳужум қила бошлайди. У эса кўчага қочиб кетишга муваффақ бўлади. Вазиятдан фойдаланган Ортиқ ва Умида эса 6 млн сўм ва 8 дона "Тропикамид" дорисини олиб қочиб кетади.
Йигит ва қизни сотувчи уларнинг автомобили рақамини эслаб қолгани натижасида қўлга олишга муваффақ бўлишди. Ҳозирда уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.