ДХХ Фарғонада жиноят содир этаётган Қирғизистон фуқаросини қўлга олди

ДХХ Фарғонада жиноят содир этаётган Қирғизистон фуқаросини қўлга олди
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қирғизистон Республикаси фуқароси “М.А.” Қува туманидаги деҳқон бозори ҳудудида 8 кг. 698 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддаси билан ушланди. Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик моддаси мамлакатимизга Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

Бошқа бир ҳолатда эса “Водил - Фарғона” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Фарғона туманида яшовчи “Т.Б.” бошқарувидаги “Tracker” русумли автомобил тўхтатилиб текширилганда, 504 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.

Олиб борилган терговга қадар текширувлар давомида аниқланишича, “Т.Б.” ушбу оғуни Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти Қадамжой туманида яшовчи шахсдан 1.500 АҚШ долларига сотиб олган ва айланма йўллар орқали Фарғона туманига олиб кирган.

Бу каби гиёҳванд моддалар савдоси Андижонда ҳам фош этилди. ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Асака туманида яшовчи, муқаддам судланган “Ю.С.” ва унинг шериги “Т.М.” 802 гр. «гашиш» гиёҳвандлик моддаси билан ушланди. Улар ушбу гиёҳванд моддани Марҳамат туманида яшовчи, “Ф.Ф.”дан 9.900 АҚШ долларига сотиб олганликлари маълум бўлди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу ишга алоқадор бўлган “Ф.Ф.” ҳамда “А.М.”лар ҳам ушланди ва “Ф.Ф.”нинг ёнидан гиёҳванд модда савдосига тегишли бўлган 2.600, “А.М.”нинг ёнидан эса 7.300 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.

ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимларининг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида ўтказган тезкор тадбири давомида муқаддам судланган маҳаллий фуқаролар “Б.У.” ва “Э.Б.” қўшни Тожикистон Республикасидан олиб келинган 995 гр “опий” гиёҳванд моддасини 8000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида қўлга олинди. Шунингдек, дастлабки суриштирув ишлари вақтида “Э.Б.”нинг яшаш манзили кўздан кечирилганда хонадон ҳовлисига 490 грамм “гашиш” моддаси қўмиб қўйилганлиги маълум бўлди.

Ўтказилган тадбирлар натижасида жами 10 кг 494 гр «гашиш» ва 995 гр “опий” гиёҳвандлик моддалари мусодара этилди.
Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ДХХ Фарғонада жиноят содир этаётган Қирғизистон фуқаросини қўлга олди