Самарқанд вилоятида 21 ёшли қизнинг мурдаси топилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мурда шу йил 25 декабр куни Иштихон туманидаги Сайноқ канали бўйидан топилган. Суд-тиббий экспертизасининг хулосасидан қиз пичоқ жароҳатидан вафот этгани маълум бўлди.
Суриштирув натижасида 23 декабр куни вафот этган қиз ўз синглиси (2001 йилда туғилган) билан спиртли ичимлик ичиб севган йигитини муҳокама қилган. Бунинг натижасида опа-сингил бир йигитни севиб қолгани маълум бўлган. Қизнинг синглиси бу ҳақида билиб қолгандан сўнг опасига бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказиб, ўлдирган. Қиз жиноят изини яшириш мақсадида опасининг жасадини канал бўйига ташлаб кетган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий ишқўзғатилган.