Тошкентда жазони ўтаётган иккита маҳкум дўконга кетиб, яна жиноят содир этди. Соқчилар жазоландими?

Тошкентда жазони ўтаётган иккита маҳкум дўконга кетиб, яна жиноят содир этди. Соқчилар жазоландими?
Тошкентда 2 нафар маҳкум соқчидан дўконга чиқиб келишни илтимос қилиб, кўчада яна жиноят содир этди .

Маълум бўлишича шу йил 3 август куни Бўка туманидаги 43-сонли манзил колониясида жазони ўтаётган Руслан Маратов ва Сергей Папановлар (исм-шарифлар ўзгартирилган) яна жиноят содир этган. Улар аввал содир этган жиноятлари учун амнистияга “илиниб” Қизилтепа туманидаги жазони ижро этиш муассасасидан Бўкага кўчирилган бўлган.

Маратов ва Папановлар шу йил 3 августда пойтахтнинг Учтепа туманида қўриқлаш остида бўлган «Мега стар голд» МЧЖда ишлаб жазо муддатини ўтаётган бўлган. Шундан сўнг улар ўша куни кеч соат 22:00 ларда соқчини бир амаллаб кўндириб дўконга чиқиб кетишган. Икковлон кўчага чиққандан фойдаланиб пивохорлик қилишган ва тунги соат 02:30 ларда Юнусобод туманида “Мазда 3” автомобилини олиб қочишган ва унинг ичидаги «Аdidas» номли оқ-қора кийими, 450 АҚШ доллари, 31 Хитой юани, 400 долларлик «Iphone7» русумли уяли телефони, ҳисоб рақамида 3 000 АҚШ доллари бўлган Хитой виза картаси, 160 долларлик эшитиш мосламаси, 25 долларлик кўзойнак, нархи 110 долларга тенг «Dior» атирини ҳам ўғирлаб кетишади. Автомашнинани эса кўчада қолдириб яна ЖИЭМга қайтишади.

Ўша воқеадан сўнг жабрланувчи ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган ва икки махбус ушланган.

Маҳкумларга суд ҳукми ўқилди. Уларга ўталмай қолган жазоларини ҳам қўшиб Маратовга 11 йил 2 ой, Папановга эса, 10 йил 2 ой қамоқ жазоси тайинланди.

Шу билан бирга маҳкумларни назоратсиз қолдирган ИИБ ходимига нисбатан хусусий ажрим чиқарилди. Маратов ва Папанов ўта хавфли рецидивист деб топилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда жазони ўтаётган иккита маҳкум дўконга кетиб, яна жиноят содир этди. Соқчилар жазоландими?