Фермерларни сўккан ҳоким: «Барчадан минг бор узр сўрайман»

Фермерларни сўккан ҳоким: «Барчадан минг бор узр сўрайман»
Ижтимоий тармоқларда Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиевнинг овози дея аудиоёзув тарқатилган эди. Унда ҳоким фермерларни сўкканини эшитиш мумкин.

Олиб борилган суриштирув натижасида овоз ҳақиқаттан ҳокимга тегишли экани аниқланди. “Дарё”нинг маълум қилишича ҳокимнинг сўкишлари техникаларини келгуси йил тайёргарлиги доирасида таъмирлаш учун дислокация бўйича белгиланган саройга олиб келмаган фермерларга қаратилган.

Хабар қилинишича Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят прокурорининг ўринбосари Шуҳрат Қосимов ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилган. Унда ҳокимнинг хатти-ҳаракати кескин танқид қилинган. Вилоят ҳокими Худойбердиевнинг бундай ҳаракатини кескин қоралаб, зўравонлик сиёсати эски даврда қолиб кетганини айтиб, ҳеч ким бировни ҳақоратлашга, шахсиятига тегишга ҳаққи йўқлигини таъкидлаган.

Туман ҳокими ҳам йиғилишда сўзга чиқиб айбини тан олган. Қилган иши учун барчадан узр сўраб, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда берган.

Вилоят прокуратураси эса аудиоёзувни ўрганиб, маъмурий жавобгарлик жиҳатини аниқлаши ҳамда қонуний чора кўришни амалга ошириши маълум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мехмон 6 январ 2020 23:03
    Жонга тегди бу сукагонларни кечирим сораши. Хаммасини Таги бакувват, танкаси бор.
  2. Эркинэ 4 январ 2020 18:18
    Мен койилман шу вдоха ходимлари хам ойлам 3 мармелада Камилла шунака халкни хакарат келади кечирим сурайди бу нима халкни устидан кулинг
  3. Абдулазиз 4 январ 2020 14:24
    Шунчасини кечирдик буниям кечирамиз. Бемалол сукаверинглар хокиичалар кечирим сурасангиз булди
  4. Jahongir 4 январ 2020 12:31
    Бкнака маънавияти паст хокимни бугунни узида бушатиш керак. Бу барибир узгармайди, миллион мартта кечирим сураса хам

    Нахотки туманда биронта ёш, илмли, тарбияли, чет элларда укиб келган кадр йук? Тикилиб ётибди. Факат уларни курмаганга оламиз.
  5. Матеус 4 январ 2020 02:41
    Кечиримли булайлик
  6. Orifjon 3 январ 2020 21:47
    ....... ga yarashadi fermerlarga sholpllab qoladi
  7. Зиё 3 январ 2020 18:44
    Кечирим сураш урф булди эски йилда колдириш керак бунака одатларни Узбекистонни равнаки учун янгича ёндашиш керак энди
  8. Диёр 3 январ 2020 17:45
    ☺ Фермер хакорат килса камаларди
  9. Эркин 3 январ 2020 17:37
    Ана булди, кечирим суради булди кутилди, фермер хакорат килса Нима буларди ?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Фермерларни сўккан ҳоким: «Барчадан минг бор узр сўрайман»