Фарғона вилоятидаги боғларнинг бирида аттракционда учаётган аёл вафот этди.
Маълум бўлишича, шу йил 2 январь куни Ал-Фарғоний боғида Booster max номли аттракционда учаётган тошлоқлик 32 ёшли Наргиза Ю. вафот этган. Аттракциондан болтлари буралиб, маҳкамлаш деталларидан бири чиқиб кетган ва аёлнинг бошига келиб теккан. Наргиза дарҳол шифохонага ётқизилган. Лекин олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Аттракцион боғга 2019 йил декабр ойида ўрнатилган бўлган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.