Наманганда шифокор калтакланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 2 январь куни шифокорлар беморга зудлик билан ёрдам берган. Лекин шунга қарамай беморнинг тоғаси, 1990 йилда туғилган Б.Т. жанжал кўтарган. Шу пайт бошқа жарроҳ шифокор 1960 йилда туғилган О. Қ. уни тинчлантииршга ҳаракат қилиб кўчага чиқариб юборган. Б.Т. эса эшикни бузиб кириб шифокорнинг ўнг кўзи соҳасига кучли зарб берган. Шундан сўнг шификорга зудлик билан ёрдам кўрсатилган ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан малакали шифокорлар жўнатилган. Лекин шификорнинг кўзи кўрмас жаражада жароҳатлангани маълум бўлган.
Вазирлик ахборотида шифокорга шикаст етказган фуқаронинг ушлангани ёки йўқлиги ҳақида айтилмаган.