Тошкент шаҳрида автомобилни олиб қочган шахс қидирилмоқда.
Маълум бўлишича, шу йил 3 январь куни Шайхонтохур тумани Фурқат кўчасида қолдирилган "Нексия 2" автомобили олиб қочилган. Шундан сўнг автомобилини йўқотган ҳайдовчи 102 га қўнғироқ қилган. Кўрилган тезкор тадбир натижасида автомобил топилган, лекин олиб қочган шахс топилмаган. Унинг шахси аниқланган ва ИИББ томонидан сурати эълон қилинган. У жиззахлик 22 ёшли Раҳмонқулов Элбек Абдусаттор ўғли эканлиги маълум бўлди.
ИИББ ушбу шахс ҳақида маълуотга эга бўлганларни 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 102 рақамларига қўнғироқ қилишни сўрамоқда.