Тошкентнинг Юнусобод туманида аёл икки ёшли фарзанди билан ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.
Воқеа кеча, 5 январь куни соат 22:10 ларда содир бўлган. 32 ёшли Н.И. ва фарзанди тумандаги «Бободеҳқон» маҳалласидаги уйида ювиниш хонасидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланган.
Ҳозирда воқеа юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, дея хабар қилди "Дарё".