Тошентнинг Шайхонтоҳур туманидаги Кўкча Дарвоза маҳалласидаги жанжал пичоқбозлик билан якунланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири ОАВда тарқалган хабарларга таяниб маълум қилди.
Хабар берилишича С. ва М. фарзандли бўлишгандан сўнг С.нинг ота-онаси М.дан ажратиб олади. Шундан сўнг С. иккинчи бор уйланади. Ўша ҳолатдан кейин қудалар ўртасида жанжал бошланади. М.нинг отаси О.Ҳ. судга мурожаат қилади. Суд қарорига кўра эса М. С.нинг отасининг уйида яшаш ҳуқуқига эга бўлади. ШУ масалани ҳал этиш учун келиннинг отаси қудасининг уйига боради ва ўртада юзага келган жанжал натижасида С.нинг отаси Ҳ.Ҳ. қудасига пичоқ уради. О.Ҳ. шифохонага олиб кетилаётганда йўлда вафот этади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошланган.