Бош прокуратура қўқонлик киракаш қотиллик қурбони бўлганини тасдиқлади

Бош прокуратура қўқонлик киракаш қотиллик қурбони бўлганини тасдиқлади
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда қўқонлик киракаш уйидан чиқиб қайтиб келмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бош прокуратуранинг хабар қилишича такси ҳайдовчиси ўлдириб кетилган.

Жорий йил 5 январь санасида қўқонлик К.Юлдашев уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлиги юзасидан 6 январда хотини Б.Давидова Оҳангарон туман прокуратурасига мурожаат қилиб амалий ёрдам сўраган.

Ҳолатни ўрганиш жараёнида Юлдашев 5 январ куни соат 23:02да қизига қўнғироқ қилиб Оҳангарондан Бешариқ туманига одам олиб қайтиб келаётганини айтгани ва шундан сўнг телефони ўчирилгани маълум бўлган.

Шундан сўнг тезкор қидирув тадбирлари бошланган ва 7 январь санасида соат 18:00 ларда Юлдашевнинг “Кобалт”и (давлат рақами 40Z075RA) Оҳангарон шаҳри Янгиобод маҳалласидан топилган. Кузатув натижасида эса машинадан қонга ўхшаш қизғиш доғлар ва жилдлар ашёвий далил сифатида олинган ва ҳолат юзасидан ўша куниёқ жиноий иш қўзғатилган.

Эртаси куни, 8 январда Юлдашевнинг мурдаси машина топилган ҳудуддан 18 км узоқликда Оҳангарон тумани, Телов маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Ангрен» дарёси устидан ўтувчи «Нуробод-Телов» автомобиль йўлидаги кўприкдан ўнг томонда, дарё ўзани чап томонидаги чакалакзордан топилган. Мурда яланғоч ҳолда бўлган. Унинг танасининг олди ва орқа томонига 7 мартадан ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказилгани аниқланган.

Ҳозирда жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда, дея хабар қилди хабар.уз.

Жиноят иши Бош прокуратура назоратида экани айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Бош прокуратура қўқонлик киракаш қотиллик қурбони бўлганини тасдиқлади