Кеча, 9 январь санасида соат 23.20лар атрофида Тошкентда аянчли ЙТҲ содир бўлди.
Унда икки автомобиль "Ласетти" (давлат рақами 01 В 889 WА) ва "БМВ" (давлат рақами 01 Т 777 ЕВ) тўқнашиб кетди. Воқеа "Халқлар дўстлиги" саройи атрофида содир бўлган. "Ласетти" светофордан бир неча метр олдин тўхтаган ва "БМВ" юқори тезликда келиб унга урилган. Натижада автомобиллар ёна бошлаган. "Ласетти"дан ҳайдовчи ва 6 ёшли қиз Д.М. қутқариб қолинган. Қолган икки фуқаро 44 ёшли И.М. ва 8 ёшли Я.М.лар воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳодисанинг айбдори "БМВ" ҳайдовчиси воқеа жойидан яширинган. Автомобиль Шайхонтоҳур туманида яшовчи 63 ёшли аёл К.М. номига расмийлаштирилгани аниқланган.
Воқеа юзасидан тегишли моддалар билан жиноий иш қўзғатилган.