Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги тўй жанжал билан якунланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Жанжал икки йигитнинг пичоқланиши билан тугаган. Маълум бўлишича туманда яшовчи Собир Азимов ва ака-ука Рамзиддин ҳамда Рамазон Самадовлар аввалдан бир-бирлари билан жанжаллашиб юрган. Тўй куни эса улар арзимаган сабабга кўра муштлашиб кетган ва пичоқлашган.
Собир Азимовнинг айтишича тўйда бўлган вақт унга келиб укаси калтакланаётгани ҳақида айтишган. Собир воқеа жойига борса укаси ерда ётибган бўлган. Шунда Азимов столдаги пичоқни олиб ака ука Самадовларга пичоқнинг орқаси сингунча санчган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.