Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 15 ёшли қиз зўрланди. Бу ҳақда "қалампир.уз" хабар қилди.
Маълум бўлишича 2019 йилнинг 5 сентябрь куни 15 ёшли С.Б. ўзини "Беҳруз" деб таништирган йигитнинг тузоғига илинган. Гап шундаки, ўша куни йигит туманнинг Арабхона маҳалласидан ўтаётган С.Б.га яхши кўришини айтиб, уни машинасига миндирган ҳолда шу атрофдаги уйга олиб борган. У ерда бола қизнинг кийимини мажбуран ечиб, зўрлаган. Қиз эса қўрқиб кетганлигидан бу ҳақда ҳеч кимга индамаган.
Лекин шу йил 9 январ санасида Косон тумани туғруқ комплексида С.Б.нинг 21 ҳафталик ҳомиласи тушиб қолган. Шундан сўнг прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари бошланган. Унинг натижасида қизни зўрлаган йигитнинг исми Беҳруз эмас, балки С.Қ. эканлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.