Самарқандда банк ходими калтакланди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Маълум бўлишича «Халқ банки»нинг Пайариқ туман филиали ходими Икром Аралов туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Акбарали Эрназаров томонидан калтакланган. Манбанинг хабар қилишча банк ходими мажбурий меҳнатга қарши чиққани учун калтакланган. Видеода уларга қарата "50 марта ажраттим" деган шахс Пайариқ туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Отабек Абдуллаев экани айтилмоқда.
Манбанинг қўшимча қилишича, жанжаллашган ҳокимлик ходими лавозимидан озод этилган.