Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида 6-сонли мактаб ўқувчиси тенгдошини ўлдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ўқувчи Шавкат 2019 йил 12 декабр куни Ўрални самсунг русумли телефон топиб олдим деб алдаб, дарё бўйига олиб борган. У ерда Шавкат шериги, 12 ёшли Жасур билан Ўрални пана жойга олиб борган. Шундан сўнг 17 декабр куни баличқи Ўралнинг жасадини кўриб қолган ва ҳуқуқ тартибот органларига хабар берган.
Ушбу ҳолат юзасидан сўроқ қилинганда Шавкат марҳум Ўрал томонидан доимий камситиб келинганини айтган. Шу сабабдан ҳам Шавкат ундан мана шу йўл билан қасос олганини айтган.
"Қўрққанимдан ҳеч кимга айтмадим. Биринчи айтмоқчи бўлдим, лекин қамалиб кетишимдан қўрқиб ҳеч кимга айтмадим. Тушларимга кириб, кечалари ухлай олмадим", - дейди Шавкат.
Ҳозирда Шавкат ЖПКнинг 221-моддасига асосан ушланган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.