Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида фермер ҳалок бўлди.
Маълум бўлишича, тумандаги 58 ёшли фермер Т.Х. бошқа фермердан 15 минг доллар қарз бўлган. Шундан сўнг фермер қарзини қайтара олмаслигини билгач, тушкунликка тушган. У уйидаги «Иж-27 Е» русумли вертикал шаклдаги қўш оғизли ов милтиғи қўндоғини ўрик дарахтига, ствол учини эса ўзининг юрагига тираб, ўзига ўқ узган. Натижада фермер воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади "Дарё" тарқатган хабарда.