Бугун, 15 январь куни тунги соат 01:55 ларда 102 рақамига Шайхонтоҳур тумани Лутфий ва Нурафшон кўчалари кесишмасида содир бўлган воқеа хусусида хабар келиб тушган.
Маълум бўлишича Тошкент вилоятида яшовчи 28 ёшли Муроджон А. ВАЗ-2107 автомобилини (давлат рақами 10 Н 019 МА) рухсатномасиз, маст ҳолатда бошқариб, йўл четида савдо қилиб турган 56 ёшли Дилфуза В.ни уриб юборган. Натижада аёл олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот органлари томонидан тергов олди текшируви олиб борилмоқда.