У ўзини ойнадан ташлаганмиди? Андижонда ҳокимлик биносидан тушиб кетган 13 яшар қиз воқеаси тафсилотлари ойдинлашмоқда

У ўзини ойнадан ташлаганмиди? Андижонда ҳокимлик биносидан тушиб кетган 13 яшар қиз воқеаси тафсилотлари ойдинлашмоқда
«Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида 13 ёшли қиз ўзини ҳокимлик биносидан ташлаб юборибди» мазмунидаги хабарлар интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.

Қуйида «Дарё» веб сайти келтирган маълумотларни ҳавола этамиз.

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, жорий йил 24 ноябрга ўтар кечаси Хўжаобод туман ИИБ ходимлари томонидан тунги тадбир ўтказилган. Тадбир давомида профилактика инспекторлари кечки соат 00:20 лар чамасида Хўжаобод шаҳри, Узункўча кўчасидан ўтиб кетаётган вақтда туман хокимлиги биносининг 3-қаватида мусиқа овозлари янграётганини эшитади.

Улар юқорига чиқиб, шовқин-сурон жаранг сочаётган хона эшигини таққилатади. Ичкаридан спиртли ичимлик истеъмол қилган 25 ёшли Д.А. эшикни очади. Унинг ортидан икки нафар йигит — 23 ёшли А.Қ, 22 ёшли М.Т ҳамда 15 ёшли қиз Н.Т. ширакайф ҳолатда чиқиб, вояга етмаган ҳамроҳлари — 13 ёшли қиз Г.А. қўрққанидан пастга ўзини ташлаб юборганлигини айтади.

Г.А. ўша заҳотиёқ туман марказий шифохонасига ётқизилади. Айни пайтда мазкур холат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга кадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.

Қизнинг ҳозирги аҳволи қандай эканлигини билиш учун туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддиларига мурожаат қилдик. Улар томонидан тақдим этилган маълумотда қайд этилишича, шу йилнинг 24 ноябрь куни соат 01:40 да туман ИИБ ходимлари тез тиббий ёрдам машинаси чақиртирган ва Г.А. туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохона шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб келинган.

Унга бош мия чайқалиши, иккала қўли билак соҳасидан, чап қўл чиғаноқ бўғим соҳасидан, бурун суяги ва пастки жағининг ёпиқ синиши, тана юмшоқ тўқималарини лат ейиши ташхиси қўйилган. Бемор малакали шифокорлар назоратида қатъий режа асосида даволанмоқда. Унинг ҳозирги ҳолати қониқарли.

Суриштирув давомида туман ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича бўлими бош мутахассиси Файзулло Абдураззақов ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Шоҳруҳбек Ҳамдамовга сим қоқдик. Афсуски, улар мурожаатимизга жавоб бергиси келмай, пайсалга солди.

Қайта-қайта қўнғироғимизга охири туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Рустамбек Эгамбердиев жавоб берди:

«Кўрган бўлсангиз, айни пайтда туман ҳокимлиги биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этяпти. Давлат ташкилотлари бўлимлари ҳам турли биноларда вақтинчалик фаолият юритмоқда. Очиғи, бу воқеани эшитиб, аввалгига ишонмадим. Ўша куни тонг отгач, тўғри туман шошилинч тиббий ёрдам бўлимига отландим. Г.А.нинг онаси билан суҳбатлашиб, унинг ҳолатини кўздан кечирдим. Эндигина 13 ёшни қаршилаган қизнинг ота-онаси ажрашиб кетган, ойиси кафеда официант бўлиб ишларкан. Шу оилада вояга етаётган қизга ичим ачишди. Аслида айрим ОАВларда ёзилганидек, қиз ўзини атай пастга ташламаган. У яшириниш мақсадида парда ортига беркинмоқчи бўлган. Аммо тасодифан 3-қаватдан йиқилиб тушган. Бу воқеа сабаб деярли ҳар куни йиғилишлар ўтказиляпти. Носоғлом оилада улғаяётган ёшлар рўйхатини янада кенгроқ ва пухта шакллантириш кераклиги ойдинлашиб қолди».

Хуллас, Хўжаободда шундай гаплар. Уларга қандай баҳо беришга ҳам ҳайронсан. Аслида бунга ҳожат ҳам йўқдек. Ҳокимликдек қўриқланадиган, туманнинг бош идораси бўлган бинода шу воқеа рўй берса, устига-устак, унинг ёш «қаҳрамонлари» тунда, маст ҳолатда бўлса, бундай кўнгилсизликлардан ташқари яна нимани ҳам кутиш мумкин эди?

Ўхшаш янгиликлар

  1. Anvar 29 ноябр 2018 12:53
    Bunaqa yoshlar yetarlicha! Ota ona nazorat qilolmasa yana boshqa kim bunga 100 % garantiya berarkan! Hechkim!
  2. zuhi 29 ноябр 2018 12:15
    unda eshikni nega qulflagan
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » У ўзини ойнадан ташлаганмиди? Андижонда ҳокимлик биносидан тушиб кетган 13 яшар қиз воқеаси тафсилотлари ойдинлашмоқда