Кеча, 16 январь куни Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида автомобилларга газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди.
Маълум бўлишича ушбу воқеа натижасида 40 ёшли Ш.А. ҳодиса жойида вафот этган. Шохобча директори эса 44 ёшли Э.И. турли тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.
Портлашга Ш.А.нинг "болгарка"да темир кесаётганда содир бўлган чақнаши сабаб бўлган. Чақнаш оқибатида 2,5 тонна суюлтирилган газ сақланаётган цистерна портлаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.