Наманган вилоятида фуқаро бир оиланинг икки аъзоси, эр ва хотинии ўлдирди.
Воқеа вилоятнинг Поп туманида содир бўлган. Тўрақўрғон туманида яшовчи Азиз исмли шахс Поп туманидаги холасиникига бораётганда йўлдаги "Вилка" номли кафега кириб овқатналанади. У кечгача шу ерда қолиб кетади. Шундан сўнг кафе эгалари вақт алламаҳал бўлганини айтиб унга кафени бўшатишни сўрайди ва умумий ҳисоб 74 минг бўлганини айтади. Бу орада эркак пули йўқлигини айтиб гаровга телефонини ташлаб кетади.
Азиз холасиникига бориб телефонини ташлаб кетганидан ғазабланади ва пичоқни олиб яна кафе томон боради. У пиочғи билан кафега боради ва аста юриб кетаётганда кафе эгалари эр-хотинлардан бири уйғониб қолади. Шундан сўнг Азиз қўлидаги пичоқ билан уларга ҳужум қилади ва оғир шикаст етказади. Натижада эр-хотин вафот этади.
Наманган вилоят судида ушбу жиноят иши қўриб чиқилди ва унинг қарорига кўра Азизга узил-кесил 25 йил қамоқ жазоси тайинланди.