Фарғона вилоятида ўқитувчи пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Фарғона шаҳридаги маиший хизмат кўрсатиш ва педагогика касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Иномжон Турсунов фуқародан ўзи ишлайдиган коллежга иккинчи мутахассисликка ўқишга киритиб қўйиш учун 300 доллар талаб қилган. Фуқаро эса ушбу ҳолат юзасидан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департментига мурожаат қилган.
Шундан сўнг тезкор тадбир натижасида у 100 доллар ва 1 млн 900 минг сўм пулини олаётганда қўлга олинган.
Суд томонидан Иномжон Турсуновга 1 йил муддатга таълим соҳасида, мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларидан ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга аҳлоқ тузатиш жазоси тайинланди.