Андижонда ҳоким ўринбосари ЙТҲга учради.
Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари Бекпўлат Умаров ЙТҲда вафот этди. Ҳодиса 17 январь куни содир бўлган.
ЙТҲ "Балиқчи - Ўрмонбек" йўлида содир бўлган. Бекпўлат Умаров ҳокимнинг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
Йўл транспорт ҳодисаси қордан кейин содир бўлган музлаш натижасида содир бўлгани айтилмоқда. Умаров хизмат машинасида тўсиқаа бориб урилган.