ДХХ томонидан экстремистлар таъсир доирасига тушиб қолган фарғоналик икки йигит қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
2018 йилда жиноят қилиб, лекин инсонпарварлик жиҳатидан енгил жазо олган қўқонлик Абдулазиз Тўйчиев яна жиноятга қўл урди. У телеграмда экстремистик руҳдаги видео ва адуиоларни тинглаб, уларнинг таъсири натижасида Сурияга кетишга қарор қилди. ДХХ томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида у қўлга олинди.
Яна бир қўқонлик 21 ёшли Иброҳим Турсунов ҳам ижтимоий тармоқлардаги бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолди. У телеграмда гуруҳ очиб экстремистик, террористлар томонидан тайёрланган, жиҳодга чорловчи материалларни тарқатиш билан шуғулланди. У ҳам тезкор тадбир натижасида қўлга олинди.
Эндиликда ҳар икки айбланувчи, Абдулазиз Тўйчиев ва Иброҳим Турсунов қилган ишлари учун қонун олдида жавоб беради.