Андижонда суд қарорига кўра уйидан кўчирилаётган фуқаро ўзини ёқиб юборди

Андижонда суд қарорига кўра уйидан кўчирилаётган фуқаро ўзини ёқиб юборди
Андижон вилоятида фуқаро ўзига ўт қўйиб юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар.уз маълумотига таяниб хабар қилди.

Маълум бўлишича фуқаро суд қароридан норозилигини билдириш учун ўзини йқиб юборган. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати ҳам баёнот берди.

Баёнотда МИБ ходимлари суд қарорига кўра фуқаро З.Г. ҳамда оила аъзоларини Андижон тумани, Айрилиш МФЙдаги уйидан мажбурий кўчириб, ўрнига даъвогар М.Б.ни ушбу уйга кўчириш бўйича иш юритиши кераклиги айтилган. Шу мақсадда ходимлар шу йилнинг 21 январь куни З.Г.нинг уйига борган. Лекин тарафлар ўртасидаги келишмовчилик сабаб иш 22 январга қолдирилган. Шу сабабдан ходимлар ва масъуллар уйдан чиқиб кетаётган вақтда жавобгар Х.Г. ўзини ёқиб юборган. Натижада унинг танасининг 45 фоизи куйган ва касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон туман прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, баёнотда МИБ қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини ҳеч қандай муҳокамаларсиз бажариши шарт эканини эслатган.

Нима бўлгандаям суд қарори ижросини ўз-ўзига ўт қўйиш орқали тўхтатишга уринишни тўғри танлов эмас, деб ҳисоблаймиз, - дейилади баёнотда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Фируза 25 январ 2020 11:59
    Узини узи екиб нимага эришди.Мусулмончиликда узига касд килиш кораланганку.ОЛЛОХ узи шифо берсин ва тугри йулга бошласин.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Бугун, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Бугун, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Бугун, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Андижонда суд қарорига кўра уйидан кўчирилаётган фуқаро ўзини ёқиб юборди