Қашқадарёнинг Ғузор туманидаги «TAZIB» МЧЖга қарашли метан газ "заправкаси" ноқонуний йўл билан газга уланиб олиб, давлатга 1 миллиард 31 миллион 683 минг сўм зарар етказди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Манбанинг маълум қилишича, «Ўзтрансгаз» АЖ Қашқадарё вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалининг мансабдорлари таҳлилни тўғри олиб бормагани учун шундай ҳолат содир бўлган. Газ қуйиш шоҳобчаси 2019 йилнинг 1 августидан 18 сентябригача газга ноқулай уланиб зарар етказган.
Ҳолат ўрганилган ва шоҳобча газдан узиб қўйилган. Зарар тўлиқ қоплангач ўша "заправка" 2020 йилнинг 22 январидан яна ишини давом эттирган.