Қашқадарёда уҳлаб ётган фуқарони уйғотиб, 50 минг доллар талаб қилган ниқобли босқинчи қўлга олинди

Қашқадарёда уҳлаб ётган фуқарони уйғотиб, 50 минг доллар талаб қилган ниқобли босқинчи қўлга олинди
Қашқадарё вилоятининг Якабоғ туманда босқинчи қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири Тергов департаменти маълумотига таяниб хабар қилди.

Маълум бўлишича шу йил 17 январь куни соат таҳминан 04:00 ларда ниқоб таққан шахс 57 ёшли Н.Р.нинг уйига бостириб кирган ва ухлаб ётган фуқарони пичоқ билан қўрқитиб, 50 минг доллар талаб қилган. Н.Р. пули йўқлигини айтган ва ниқобли шахс эртаси куни келиб пул олиб кетишини, ҳуқуқ тартибот органларига хабар берса уни ўлдириш билан қўрқитиб телевизорни синдириб кетган.

Шундан сўнг тезкор тадбир натижасида ниқобли шахс ушланган. Босқинчи олдин судланган 37 ёшли Ф.Қ. экани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Текширув натижасида эса Ф.Қ.нинг яна бир жинояти фош этилди. У 6 январь куни А.Б.нинг дўкони омборидан 572.000 сўмлик буюмларни ўғирлагани аниқланган. Энди Ф.Қ. қилган ишлари учун қонун олдида жавоб беради.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қашқадарёда уҳлаб ётган фуқарони уйғотиб, 50 минг доллар талаб қилган ниқобли босқинчи қўлга олинди