Самарқанднинг Тойлоқ туманида яшовчи Қурбонов Хайрулло кўпхотинликдқа айбланиб суд қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Эркак дастлаб Ургутда яшовчи аёл билан қонуний турмуш қурган. Шундан сўнг орадан 11 йил ўтиб яна бир хотин олади. У билан шаръий никоҳ қуради. Орадан вақт ўтиб икки хотинни бир рўзғорга бириктиради. Унинг бу иши эса жиноят эди.
Воқеа судгача оширилади. Тойлоқ туман суднинг қарорига кўра эркакка ойлигининг 20 фоизини давлат ҳисобига ўтказиш билан 1,5 йил аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилинди.
Айбланувчи эса ушбу иши жиноят эканини 2019 йилнинг 26 ноябрида билганини таъкидлади.