Андижонда суд қарорига норозилигини билдириб ўзини ёққан фуқаро вафот этди

Андижонда суд қарорига норозилигини билдириб ўзини ёққан фуқаро вафот этди
Аввалроқ сайтимизда Андижонда фуқаро ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар берган эдик. Маълум бўлишича 45 фоизга куйиш жароҳатини олган фуқаро вафот этган.

У суд қароридан норозилигини мана шу йўл билан кўрсатмоқчи бўлган. Воеқа содир бўлгандан сўнг МИБ расмий баёнот берган эди.

Баёнотда МИБ ходимлари суд қарорига кўра фуқаро З.Г. ҳамда оила аъзоларини Андижон тумани, Айрилиш МФЙдаги уйидан мажбурий кўчириб, ўрнига даъвогар М.Б.ни ушбу уйга кўчириш бўйича иш юритиши кераклиги айтилган. Шу мақсадда ходимлар шу йилнинг 21 январь куни З.Г.нинг уйига борган. Лекин тарафлар ўртасидаги келишмовчилик сабаб иш 22 январга қолдирилган. Шу сабабдан ходимлар ва масъуллар уйдан чиқиб кетаётган вақтда жавобгар Х.Г. ўзини ёқиб юборган. Натижада унинг танасининг 45 фоизи куйган ва касалхонага ётқизилган бўлган.

Ҳолат юзасидан Андижон туман прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилаётгани айтилганди.

Шунингдек, баёнотда МИБ қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини ҳеч қандай муҳокамаларсиз бажариши шарт эканини эслатган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Elif 27 январ 2020 14:15
    ☝️
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Андижонда суд қарорига норозилигини билдириб ўзини ёққан фуқаро вафот этди