Сирдарё вилоятида фоҳиша ИИБ ходимига пора таклиф қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири ОАВда тарқалган хабарларга таяниб маълум қилди.
Гулистонда 1994 йилда туғилган, ишсиз, турмушга чиқмаган, аввал судланган Ю.К. ўз уйида 70 минг сўмга Д.Б. билан жинсий алоқа қилаётганда ИИБ ходимлари томонидан ушланган. Шундан сўнг Ю.К. ишни босди-босди қилиш учун профилактика инпекторига 400 минг сўм таклиф қилган. ИИБ ходими эса масъулларга бўлган воқеани айтиб, қонуний чора кўришни сўраган. Мурожаатдан сўнг Ю.К. ходимга пулларни бераётганда воқеа жойида қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ўтказилмоқда ва қонуний чора кўрилиши учун иш вилоят прокуратурасига юборилади.