Тошкентда йўл қоидасини атайин бузган ҳайдовчи теледастур ижодкорларига қўполлик қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
“Тошкент” телеканалида эфирга узатилган дастурларнинг бирида йўл четида тўхташ мумкин бўлмаган жойда қоидани бузиб, тўхтаган автомашиналар эфирга узатилди. Ана шундай ҳолатларнинг бирида “Crafers” рекламаси туширилган “Малибу 2” ҳайдовчиси тўхташ мумкин бўлмаган жойда тўхтаб, арчага келганини ва ““Ортиқхўжаев Жаҳонгир акани топшириғи” билан юрганини айтиб, қўполлик қилиб воқеа жойидан кетиб қолган.
Шундан сўнг компания ҳолатга расмий изоҳ бериб, автомашина ҳайдовчиси ишдан олинганини маълум қилган.