Қашқадарёнинг Чироқчи туманида шу йил 23 январь куни тунги соат 01:50 ларда чорва молларини ўғирлаганликда гумон қилиниб фуқаро Ю.А. ИИО ФМБ биносига олиб келинган. Шундан сўнг фуқаро ўша ерда вафот этган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Қашқадарё вилоят прокуратурасининг маълум қилишича ўша воқеа содир бўлган куннинг ўзидаёқ ИИО ФМБ ходимларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда ва эҳтиёт чораси сифатида гумонланувчилар қамоққа олинган.