Андижонда 8 ойлик фарзандини 5000 долларга пуллаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ хабар қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ДХХ билан ҳамкорликда 2000 йилда туғилган Ж.А. 2019 йилда туғилган қизини фуқаро М.га 5000 долларга сотиб метрикасини бераётганда қўлга олинди.
Бош прокуратуранинг хабар қилишча ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.