Фарғонада ҳамширани дўппослаган она ва бола аввал ҳам шифокорларга тажовуз қилгани маълум бўлди

Фарғонада ҳамширани дўппослаган она ва бола аввал ҳам шифокорларга тажовуз қилгани маълум бўлди
Фарғонада шифокор ва унга бириктирилган ҳамшира калтакланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича воқеа шу йил 28 январда содир бўлган. Фарғона шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада УТТ шифокори Машҳура Тошматова ва унга бириктирилган ҳамшира Матлуба Маъмурова беъморларни қабул қилаётганда дўппосланган.

Воқеага УТТга келган аёл боласи безовда қилаётгани ва ташқарида яна бир боласи совуқда қолиб кетганини айтиб навбатсиз ўтишни сўраган сабаб бўлган. Ўшанда ўзининг навбати келган бошқа аёл болали онани ўтказмаган ва унинг ушбу ҳаракати учун шифокор аёлга насиҳат берган. Навбатсиз ўтказганда савоб бўлишини айтган. Аёл УТТдан ўтган ва хонадан чиқиб кетган. Шундан сўнг аёл онаси билан УТТ хонасига қайтиб келган. Она қайтиб келиб, қизимни ҳақорат қилдинг деб шиофокорга ташланиб кетган ва унга электр чойнагини отиб юборган. Ушбу вазиятдан сўнг ҳамшира уларни ажратмоқчи бўлган. Лекин она бола ҳамширани ҳам аёвсиз дўппослаган ва атрофдагилар зўрға ажратган.

Шундан сўнг ҳамшира тезда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига олиб кетилган. Ҳозирда ҳамшира шиофорлар назоратида бўлиб турибди. Унга “Ёпиқ калла мия жароҳати, бош мия чайқалиши, бурун суяги синиши, бурундан қон кетиши” ташхиси қўйилди. ИИБ хоимлари эса ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Бу тажовузкор она боланинг биринчи марта зўравонлик қилиши эмаслиги маълум бўлди. Улар шу йил 18 январда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали 3-тез тиббий ёрдами подстанцияси ҳамшираси Дилафрўз Бозоровани ҳам сабабсиз ҳақорат қилиб, таҳдид қилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Кудратбек 1 феврал 2020 08:36
    Эссиз аёллик ном
  2. HAZARD 30 январ 2020 21:03
    bunaqalarni qamash kerak odam bo'ladi
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Фарғонада ҳамширани дўппослаган она ва бола аввал ҳам шифокорларга тажовуз қилгани маълум бўлди