Самарқандда табиий газ ўғирлаш ҳолатлари аниқланди

Самарқандда табиий газ ўғирлаш ҳолатлари аниқланди
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд туманида яшовчи “Р.Б.” ўзининг 19 сотих майдондаги иссиқхонасида табиий газдан фойдаланиш учун тегишли рухсатнома олмасдан, иссиқхонаси ёнида жойлашган Қуролли Кучлар кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази автодроми ҳудудидан ўтувчи 500 диаметрли табиий газ қувурига яширин равишда уланиб олган. Натижада давлатга қарийб 362,5 млн. сўмлик зарар етказган.

Шунингдек, “Р.Б.”нинг қинғирлиги айрим фуқароларга ҳам қўл келган. Унинг ўғринча газ қувурига уланган ҳолда ўз иссиқхоналарини иситган шахслар – “М.С.” 324 млн. сўм, “А.Ж.” 591 млн. сўм, “В.Д.” 553 млн. сўм ҳамда “Б.И.” 763 млн. сўм - жами 2,5 млрд. сўмдан зиёд миқдорда давлатга зарар етказган.

Шунингдек, Пастдарғом туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Р.Л.” 1,4 гектарлик майдондаги иссиқхонасида табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланилиб келганлиги аниқланди. Яъни, у маҳаллий аҳолига газ етказиб берувчи 159 диаметрли ўрта босимли газ қувурига 50 диаметрли газ қувурини ер остидан улаб олган. Натижада давлат манфаатларига 2,4 млрд. сўмдан зиёд миқдорда зарар етказган.

Ҳозирда қайд этилган ҳолатлар юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Али 29 январ 2020 18:36
    Узтрансгаз каекка караяпти талончиликка шерик хаммаси
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Кеча, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Кеча, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқандда табиий газ ўғирлаш ҳолатлари аниқланди